Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

"Жирона" камбэк эвазига "Барселона"ни учинчи ўринга тушириб, "Реал"ни чемпионга айлантирди

"Жирона" камбэк эвазига "Барселона"ни учинчи ўринга тушириб, "Реал"ни чемпионга айлантирди

Испания Ла Лигаси 34-туридан ўрин олган "Жирона" ва "Барселона" жамоалари ўртасидаги ўйин ниҳоясига етди. Каталония дербисида мезбонлар камбэк амалга ошириб, "Барса"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.

"Жирона" сафида Порту дубль қилган бўлса, қолган икки голни Довбик ва Гутьеррес ўз номига ёздириб қўйди. "Барселона" голларгига Кристенсен ва ҳамда Левандовски муаллифлик қилди.

Шу тариқа, "Жирона" очколар сонини 74 тага етказиб, иккинчи ўринга кўтарилди. Ғалаба қозона олмаган "Барса" чемпионлик учун имкониятларни йўқотди ва "Реал" муддатидан аввал Ла Лига ғолибига айланди.

Киритилди: 23:31 04.05.2024. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!