Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жиноятчиларнинг шифрланган хабарлари қўшма операция давомида фош этилди

A A A
Жиноятчиларнинг шифрланган хабарлари қўшма операция давомида фош этилди

Германия, Голландия ва Польша ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан ўтказилган қўшма операция иштирокчилари уюшган жиноятчилик гуруҳлари томонидан фойдаланиладиган "Exclu" номли шифрланган хабар алмашиш дастурини бузди.

"Exclu" дастури фойдаланувчилар ўртасида хабарлар, фотосуратлар, эслатмалар, овозли эслатмалар, чат суҳбатлари ва видеоларни алмашиш имконини беради.

Шунингдек, ушбу дастурда ҳеч ким фойдаланувчининг шахсий маълумотларига кира олмаслигини таъминлаш учун дунёдаги энг мураккаб шифрлаш протоколлари бирлаштирилган

"Exclu" фойдаланувчилари уюшган жиноятчиликка, хусусан, гиёҳванд моддалар савдосига алоқадор эканлиги маълум қилинган.

Киритилди: 09:25 09.02.2023. Ўқилди: 1483 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!