Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Жигарга зарар етказадиган “яхши” маҳсулотлар

Жигарга зарар етказадиган “яхши” маҳсулотлар

Гастроэнтеролог-шифокор, тиббиёт фанлари доктори, Сеченов номидаги Москва давлат тиббиёт университети профессори Алексей Буеверов ортиқча истеъмол қилиш оқибатида жигарнинг сурункали шикастланишига олиб келиши мумкин бўлган маҳсулотлар ҳақида гапирди.

Бу ҳақда "sputniknews-uz.com" маълум қилмоқда.

Экспертнинг таъкидлашича, россияликларнинг 37 фоизи жигар касаллигидан азият чекмоқда, бунинг сабаби - рационда ортиқча ёғ ва шакар туфайли юзага келади. Шунда бу ҳолатда энг хавфли - фруктоза бўлиб, у ёғлар сифатида қайта ишланади, улар асосан жигарда тўпланади ва унинг яллиғланишини оширади.

Қайд этилишича, одамлар кўпинча бундай шакар миқдори юқори бўлган озиқ-овқатларни фойдали деб ҳисоблашади.

"Булар, масалан, шарбатлар. Уларда фруктоза энг зарарли шаклда - эритилган, тезда сўрилади ва шу сабабли дарҳол ёғларга айланиш учун қайта ишлашга ўтади", - дейди Буеверов.

Шунингдек, у баъзи мевалар, хусусан, тропик меваларни ортиқча истеъмол қилиш жигарга зарар етказиши мумкинлигини таъкидлади. Бундан ташқари, шифокор фруктоза бўйича "мутлоқ чемпион" бўлган - асални рационга қўшишда алоҳида эътибор беришни маслаҳат берди.

Киритилди: 05:00 16.09.2020. Ўқилди: 6255 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!