Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади

Жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади

“Айрим долзарб вирусли инфекциялар тарқалишига қарши курашиш чора-тадбирларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–243-сон, 16.05.2022 й.) қабул қилинди

✅ Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан ҳар йили республика аҳолисини вирусли гепатит “В” ва “С” турларига скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимераза занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит “С” тури билан касалланган беморларни даволаш 10,5 минг нафаргача етказилади.

❗️2022 йил 1 сентябрдан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасида (https://lex.uz/docs/97664#200590) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган шахсларга нисбатан жавобгарликни белгилаш билан бирга уларни ўз ҳисобидан гепатитнинг “В” ва “С” турларига скрининг текширувларидан ўтказиш тартиби жорий этилади.

📁Қарорга кўра, 2022 йил 1 ноябргача жигар сурункали вирусли касалликларининг ягона электрон реестри ишлаб чиқилади.

☑️ 2022 йил 1 июлдан Вирусология илмий-тадқиқот институтида ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Жиззах ва Сирдарё вилоятларидаги тегишли муассасаларда Қрим-Конго геморрагик иситмаси билан касалланиб тузалганларнинг (донорларнинг) қон плазмаси банки яратилади.

➡️ 2022 йил 1 июлдан нодавлат тиббиёт ташкилотлари қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимлар гепатит “В” инфекциясига қарши эмланади.

🗓 2024 йил 1 январдан нодавлат тиббиёт ташкилотларида қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишлаётган ходимларнинг гепатит “В” инфекциясига қарши эмланган бўлиши ҳамда Реестрнинг юритилиши тиббий фаолиятни лицензиялаш талаблари ва шартларидан бири ҳисобланади.

💰2022 йил 1 июлдан ҳар йили кенг тарқалган вирусли инфекциялар муаммоларининг илмий ечимини таъминлашга қаратилган лойиҳаларга танловлар асосида маблағлар ажратилади.

🔘 Қарорга кўра, 2022–2023 йилларда эпидемиологик кўрсатмага мувофиқ, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги 119 016 нафар ходимнинг (шундан 2022 йилда 47 605 нафари) гепатит “В” инфекциясига қарши эмланиши назарда тутилган.

Киритилди: 21:53 17.05.2022. Ўқилди: 2409 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!