NASA маълумотларига кўра, сунъий йўлдош 2025 йил 2 февралдаги кузатувлар давомида топилган ва ҳозирча унга S/2025 U1 номи берилган.
Қайд этилишича, S/2025 U1 йўлдошининг диаметри атиги 10 километр атрофида. Шунинг учун 1986 йилда Уран яқинидан учиб ўтган "Вояжер-2" зонди уни пайқай олмаган.
Йўлдошнинг сайёрадан масофаси 56 минг километр деб баҳоланмоқда.