Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жей Ди Вэнс Гренландияга боради, унинг ҳамроҳи ҳам маълум

Жей Ди Вэнс Гренландияга боради, унинг ҳамроҳи ҳам маълум

АҚШ вице-президенти рафиқаси билан бирга Гренландияга боришини эълон қилди.

"Ушанинг 28 март куни Гренландияга ташрифи анча катта қизиқиш уйғотди", — дея изоҳ берди Жей Ди Вэнс.

Унинг сўзларига кўра, делегация Гренландияда "ишлар қандай кетаётганини" текшириш ҳамда орол аҳолиси хавфсизлигини мустаҳкамлаш ниятида, чунки бу "бутун дунё хавфсизлигини таъминлаш учун муҳим" ҳисобланади.

Аввалроқ, делегацияга вице-президент Жей Ди Вэнснинг рафиқаси Уша Вэнс раҳбарлик қилиши ҳақида хабар берган эдик. Таркибга, шунингдек, АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Майк Уолц ва энергетика вазири Крис Райт ҳам киритилган.

Киритилди: 11:29 26.03.2025. Ўқилди: 853 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!