Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Жерар Депардье Хивада!

Жерар Депардье Хивада!

16 ноябрь куни Хоразмга машҳур француз актёри, Ўзбекистоннинг Франциядаги туризм элчиси Жерар Депардье ташриф буюрди.

Маълум қилинишича, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси «B-Tweyen» француз компанияси билан биргаликда «Paris Premiyere» телеканали учун «Ипак йўли» ҳужжатли фильмини суратга олиш учун ишлари доирасида Жерар Депардье Хива шаҳрига келган.

Жерар Депардьени Хива тумани ҳокими Сабир Жуманиязов ва Хоразм вилояти ҳокимининг туризм масалалари бўйича ўринбосари Темур Давлетовлар кутиб олишган.

Жерар Депардье иштирокида ҳужжатли фильмни суратга олиш ташкилотчилари сифатида «Ўзбеккино», Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ташаббус кўрсатмоқда.

Суратга олиш Ўзбекистоннинг 5 та шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Термиз ва Нукусда 26 ноябргача давом этади.

Киритилди: 09:25 18.11.2019. Ўқилди: 3209 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!