Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Женоа" устози: "Элдор жуда зўр, лекин буни ўзига ҳозирча айтганим йўқ"

"Женоа" устози: "Элдор жуда зўр, лекин буни ўзига ҳозирча айтганим йўқ"

Италиянинг нуфузли "La Gazzetta dello Sport" нашри Элдор Шомуродовга бағишланган катта мақола эълон қилгани ҳақида ёзгандик.

Унда айтилишига кўра, Элдор феномен ва "Женоа"нинг сўнгги умиди.

“Шомуродов – ижтимоий феномен ва "Женоа"ни ҳозирги вазиятдан қутқариш ва жамоа келажаги учун сўнгги умид.  Ушбу қобилиятли футболчи ярим мавсум ичида клубда муҳим ўринга эга бўлди ва ўз трансфери учун сарфланган маблағларни тўлиқ оқламоқда”, - дейилган мақолада.  

Жамоа устози Давиде Баллардининг айтишига кўра, Элдорнинг ўйинида ҳам сифат, ҳам миқдор бор. Элдор ўйин давомида жуда кўп меҳнат қилади, ва катта ҳажмда иш бажаради ва у ҳатто машғулотларда ҳам ўзини аямайди.

“У жуда зўр, лекин буни унинг ўзига ҳозирча айтганим йўқ”, - дейди Баллардини.   

Элдор Италияга келган кунидан бошлаб тил ўрганишни бошлаган. Мураккаб нарсаларни тушунишда унга молдовалик жамоадоши Думбравану ёрдам бермоқда.

Декабр ўртасида Элдорнинг биринчи фарзанди – Мустафо туғилди. Элдор Рождество байрами таътилида уни илк бор кўришга муваффақ бўлди, деб ёзган нашр.

Элдор ўзбек миллий таоми – паловни жуда яхши кўради, лекин Генуяда ҳозирча ўзбек ресторанлари йўқ.  

Нашр ёзишига кўра, ижтимоий тармоқларда Элдорнинг ишқибозлари жуда кўп. Унинг инстаграмини 130 мингдан ортиқ киши кузатиб боради, ҳар бир голга 30 минг минг киши реакция билдиради, деб ёзади нашр.

Эслатиб ўтамиз, Элдор Шомуродов "Женоа"га 2020 йилнинг октябрь ойида Россиянинг “Ростов” жамоасидан ўтган эди. Transfermarkt маълумотига кўра “Женоа” “Ростов”нинг  энг яхши ҳужумчиси учун 7,5 млн. евро тўлаган.

Бир неча кун олдин Италия ОАВларида "Ювентус" жамоаси Элдор Шомуродовга қизиқиш қилдираётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. "Ювентус" ҳақиқатдан ҳам айни дамда Альваро Моратанинг ўрнига А-сериядан бошқа футболчи изламоқда. Дастлабки босқичда жамоа Элдорни ижарага олиши ҳам мумкин.

 

Киритилди: 12:23 12.01.2021. Ўқилди: 5268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!