Олий Рада депутати Ярослав Железнякнинг айтишича, Владимир Зеленский шу кунларнинг бирида Радага ҳарбий ҳолат ва умумий сафарбарликни узайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини киритади.
Бу ҳақда у Телеграмъда маълум қилди.
«Яқин кунларда президент парламентга иккита ҳужжат тақдим этади - ҳарбий ҳолатни узайтириш ва умумий сафарбарликни давом эттириш тўғрисида», - деди депутат.
Шунингдек, у илгари тасдиқланган ҳарбий ҳолат 11 августгача амал қилишини эслатди.