Бугун 25 февраль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2026 хавф остидами? Мексика президенти ФИФА ва мухлисларга баёнот билан чиқди

ЖЧ-2026 хавф остидами? Мексика президенти ФИФА ва мухлисларга баёнот билан чиқди

Мексикани тартибсизликлар тўлқини қамраб олди ва ФИФА яқинлашиб келаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионатини ҳисобга олган ҳолда вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Турнир учта давлат — АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилиши режалаштирилган.

Матбуотда ФИФА Мексика мундиал мезбони мақомидан маҳрум бўлиши мумкин бўлган сценарийни истисно этмаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бунга мамлакатдаги энг йирик картеллардан бирининг етакчиси «Эл Менчо»нинг ўлимидан сўнг бошланган зўравонликлар сабаб бўлмоқда.

Шу билан бирга, Мексика президенти Клаудия Шейнбаум Пардо махсус баёнот билан чиқди. У Жаҳон чемпионатини ўтказиш борасида «ҳеч қандай хавф» йўқлигини ва мусобақани дастлабки режа бўйича ташкил этиш учун «барча кафолатлар» мавжудлигини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина терма жамоаси ҳисобланади.

Киритилди: 23:31 24.02.2026. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!