Бугун 27 июль, 2026 йил, душанба

O'ZB

ЖЧ-2026 сабабли «Реал»нинг Ла Лига янги мавсумидаги дебют ўйини қолдирилди

ЖЧ-2026 сабабли «Реал»нинг Ла Лига янги мавсумидаги дебют ўйини қолдирилди

Мадриднинг «Реал» клуби Испания чемпионати янги — 2026/2027 йилги мавсумининг «Реал Сосьедад»га қарши кечадиган дебют учрашуви бошқа муддатга кўчирилади.

Бундай қарор «Қироллик клуби» футболчиларининг ЖЧ-2026нинг сўнгги ҳал қилувчи босқичларида иштирок этаётгани сабабли қабул қилинди. Примеранинг старт туридан ўрин олган яна бир қатор учрашувлар ҳам режалаштирилган муддатдан тахминан 10 кун кечроқ ўтказилади. Бунга Испания футболчилар касаба уюшмаси (AFE) талаби сабаб бўлди. Уюшма жаҳон биринчилиги якунланганидан кейин ўйинчиларга мажбурий уч ҳафталик таътил ва уч ҳафталик тайёргарлик жараёни тақдим этилишини талаб қилиб туриб олди.

Мадридликлар тақвимдаги ўзгаришлар таъсир қилган илк жамоага айланишди, чунки улар марокашлик Браим Диас ёки франциялик учлик — Килиан Мбаппе, Орельен Тчуамени ва Ибраима Конате тимсолида турнирнинг камида битта ярим финалчисига эга бўлишлари кафолатланган.

Ла Лига президенти Хавьер Тебас ўйинлар кўчирилишини тасдиқлади.

«Барча футболчилар Жаҳон чемпионатидаги сўнгги ўйинларидан бошлаб ҳисоблаганда уч ҳафталик таътил ва яна уч ҳафталик тайёргарлик вақтига эга бўлишади. Биз 1-турни бўлиб юборишимиз мумкин: олтита ўйинни 14 августга қадар ўтказамиз, қолган уч-тўртта учрашувни эса август ойи охирида, ҳафта ўртасига кўчирамиз», — дея Тебаснинг сўзларини келтиради The Athletic.

Ушбу қарор сабабли, Жозе Моуриньо «қаймоқранглилар» бош мураббийлиги лавозимига қайтганидан кейинги илк расмий учрашув 23 август куни, 2-тур доирасида «Эспаньол»га қарши сафардаги ўйинга тўғри келади.

Киритилди: 20:08 06.07.2026. Ўқилди: 792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!