Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

ЖЧ-2026 қуръаси қачон ва қаерда бўлиб ўтиши аниқ бўлди

ЖЧ-2026 қуръаси қачон ва қаерда бўлиб ўтиши аниқ бўлди

ЖЧ-2026 гуруҳ босқичига қуръа ташлаш декабрь ойида бўлиб ўтади.

ESPN хабарига кўра, мусобақанинг гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 5 декабрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади, гарчи бу шаҳарда ўйинлар ўтказилиши режалаштирилмаган бўлса ҳам.

Катта эҳтимол билан, тадбир 17 мингдан ортиқ одамни сиғдира оладиган дунёдаги энг катта сферик иншоот - "Сфера" залида бўлиб ўтади.

ЖЧ-2026да 48та терма жамоа иштирок этади. Турнир 2026 йил 11 июндан 19 июлгача бўлиб ўтади.

Киритилди: 09:00 30.07.2025. Ўқилди: 717 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!