Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

ЖЧ-2026 қайдномасига киритилган Неймар жароҳат олди

ЖЧ-2026 қайдномасига киритилган Неймар жароҳат олди

Бразилиянинг «Сантос» клуби юлдузли ҳужумчиси Неймар болдир мушагидан жароҳат олди. Бу ҳақда жамоа тиббий штаби вакили Родриго Зогайб маълум қилди.

«Унда енгил шикастланиш бор, шиш пайдо бўлган. Агар тикланиш жараёни режадагидек кетса, у кейинги ҳафтада терма жамоа ихтиёрига йўл олади», — дея Зогайбнинг сўзларини келтиради «GE» нашри.

Аввалроқ, Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти Неймарни бўлажак ЖЧ-2026 учун «селесао»нинг якуний қайдномасига киритгани маълум бўлган эди.

Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичида Бразилия жамоаси Шотландия, Марокаш ва Гаити терма жамоалари билан куч синашади.

Киритилди: Бугун 13:37. Ўқилди: 236 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!