FIFA ЖЧ-2026 учун мукофот пуллари миқдорини ошириш ҳақида қарор қабул қилди.
1. Турнирга тайёргарлик учун ҳар бир жамоага ажратиладиган субсидия 1,5 миллион доллардан 2,5 миллион долларгача оширилди.
2. ЖЧ-2026 йўлланмасини қўлга киритганлик учун бериладиган мукофот пули 9 миллион доллардан 10 миллион долларгача кўтарилди.
3. Қўшимча равишда жамоалар делегациялар яшаши учун субсидиялар, шунингдек, барча иштирокчилар учун умумий ҳисобда тахминан 16 миллион долларлик кенгайтирилган чипта квотасига эга бўлади.
Янги тақсимотга кўра:
Чемпион: 50 млн доллар
Финалчи (2-ўрин): 33 млн доллар
3-ўрин: 29 млн доллар
4-ўрин: 27 млн доллар
5–8-ўринлар: 19 млн доллар
9–16-ўринлар: 15 млн доллар
17–32-ўринлар: 11 млн доллар
33–48-ўринлар: 10 млн доллар
Шу тариқа, ЖЧда иштирок этган ҳар бир мамлакат учун энг камида 12,5 миллион доллар миқдоридаги мукофот пули кафолатланди. Табиийки, ушбу сумма жамоанинг иштирокига қараб ошиб бораверади.