Бугун 5 февраль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ—2026. Европа саралаш босқичига қуръа ташланди

ЖЧ—2026. Европа саралаш босқичига қуръа ташланди

Футбол бўйича 2026 йилги Жаҳон чемпионати Европа саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими 13 декабрь куни бўлиб ўтди.

Қуръадан аввал терма жамоалар 5 та саватга ажратилди. Саралашда иштирок этувчи жамоалар 12 та гуруҳга тақсимланди ва ҳар бир гуруҳда 4-5 та жамоа ўйнайди.

ЖЧ-2026га гуруҳ ғолиби бўлган 12 миллий жамоа тўғридан-тўғри йўл олади. Қолган 4 та йўлланма эгаси 2026 йил март ойида ўтадиган плей-офф ўйинлари орқали аниқланади.

Унда гуруҳ босқичида иккинчи ўринни олган 12 жамоа ва Миллатлар лигасида гуруҳ ғолиби бўлиб, чемпионатга тўғридан-тўғри йўл ололмаган ёки плей-оффга чиқмаган 4 та энг яхши жамоа иштирок этади.

ЖЧ—2026. Европа саралаш босқичига қуръа ташланди

Қуръа якунларига кўра, гуруҳлар қуйидаги жамоалардан ташкил топди:

  • А гуруҳи: Германия – Италия ўйини жуфтлиги ғолиби, Словакия, Шимолий Ирландия, Люксембург.
  • B гуруҳи: Швейцария, Швеция, Словения, Косово.
  • C гуруҳи: Португалия – Дания жуфтлиги мағлуби, Греция, Шотландия, Беларусь.
  • D гуруҳи: Франция – Хорватия жуфтлиги ғолиби, Украина, Исландия, Озарбайжон.
  • E гуруҳи: Испания – Нидерландия жуфтлиги ғолиби, Туркия, Грузия, Болгария.
  • F гуруҳи: Португалия – Дания жуфтлиги ғолиби, Венгрия, Ирландия, Арманистон.
  • Г гуруҳи: Испания – Нидерландия жуфтлиги мағлуби, Польша, Финляндия, Литва, Малта.
  • Ҳ гуруҳи: Австрия, Руминия, Босния ва Герсеговина, Кипр, Сан-Марино.
  • I гуруҳи: Германия – Италия жуфтлиги мағлуби, Норвегия, Исроил, Эстония, Молдова.
  • Ж гуруҳи: Бельгия, Уэлс, Шимолий Македония, Қозоғистон, Лихтенштейн.
  • К гуруҳи: Англия, Сербия, Альбания, Латвия, Андорра.
  • Л гуруҳи: Франция – Хорватия жуфтлиги мағлуби, Чехия, Черногория, Фарер ороллари, Гибралтар.

ЖЧ-2026 саралаш босқичи 2025 йил март ойидан ноябрь ойигача бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:39 13.12.2024. Ўқилди: 1613 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!