Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

ЖЧ-2026: Босния ва Герцеговина Қатарни мағлуб этди, Швейцария Канададан устун келди (видео)

ЖЧ-2026: Босния ва Герцеговина Қатарни мағлуб этди, Швейцария Канададан устун келди (видео)

Жаҳон чемпионати — 2026 мусобақасида ҳал қилувчи сўнгги 3-тур ўйинлари старт олди. Бироз аввал "B" учрашувлари якунига етди.

Босния ва Герцеговина терма жамоаси Қатарни 3:1 ҳисобида мағлуб этди. Европаликлар сафида Карим Алайбегович (29) ва Эрмин Махмич (80) гол урган бўлса, 34-дақиқада қатарликлар вакили Маҳмуд Абунада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди (автогол). Қатарнинг ягона жавоб тўпига Хасан Ал-Ҳайдос муаллифлик қилди.

Параллел равишда кечган яна бир баҳсда Швейцария терма жамоаси мезбон Канадани 2:1 ҳисобида таслим этди. Европаликлардан Рубен Варгас (46) ва Йоан Манзамби (57) гол урган бўлса, Канаданинг ягона жавоб тўпини Промисе Давид 76-дақиқада киритди.

Ушбу натижалардан сўнг Швейцария 7 очко билан гуруҳда 1-ўринни эгаллади. Канада 4 очко билан 2-ўринда қолган бўлса, қўшимча кўрсаткичларга кўра улардан ортда қолган Босния ва Герцеговина (4 очко) 3-поғонадан жой олди. Бирор марта ғалаба қозона олмаган Қатар эса 1 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб, турнирни тарк этди.

Киритилди: 07:31 25.06.2026. Ўқилди: 1276 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!