Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ўзбекистон Яманни мағлубиятга учратди

A A A
ЖЧ-2022 саралаш босқичида Ўзбекистон Яманни мағлубиятга учратди

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг Осиёдаги саралаш босқичида иккинчи раунди иккинчи ўйинида Яман жамоасини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди. 10 октябрь куни Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган учрашув 5:0 ҳисобида якунига етди.

Ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилди. Ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов Яман дарвозасига илк голни киритди. Шунингдек, ҳужумчи Элдор Шомуродов (33'), ярим ҳимоячи Жамшид Искандаров (53'), ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаев (72') ва ҳужумчи Игорь Сергеев (90') қолган голларга муаллифлик қилди.

Бу янги бош мураббий Вадим Абрамов раҳбарлиги остидаги биринчи учрашув. Аввалги бош мураббий Эктор Купер жамоа саралаш босқичи биринчи учрашувида Фаластинга 0:2 ҳисобида имкониятни бой берганидан сўнг истеъфога чиқди.

Ғалабадан сўнг Ўзбекистон D гуруҳида 3 очко билан иккинчи ўринга кўтарилди.

 

Киритилди: 21:00 10.10.2019. Ўқилди: 2254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!