Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифларни ташкил этиш тартиби белгиланди

Жазони ижро этиш муассасаларига ташрифларни ташкил этиш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (85-сон, 19.02.2021 й.) билан Дипломатик корпус, халқаро ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг жазони ижро этиш муассасаларига ташрифини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Унга кўра, республика ва маҳаллий нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда ОАВ вакиллари жазони ижро этиш муассасалари (ЖИЭМ)га ташрифга рухсат олиш учун Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармасига ёзма ёки электрон шаклда мурожаат қилади.

➡️ Мурожаат у тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади ҳамда натижаси бўйича мурожаат қилувчига ёзма (электрон) хабар юборилади.

☑️ Вакилларнинг ЖИЭМга ташрифи белгиланган ички тартиб-қоидаларга риоя қилган ҳолда ҳафтанинг иш кунларида (душанба кунидан жума кунига қадар соат 09:00 дан 19:00 гача) амалга оширилади.  

ЖИЭМга ташриф буюриш учун дипломатик корпус, халқаро нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда хорижий ОАВ вакиллари Ташқи ишлар вазирлигига, Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган ташкилотлар эса –  Адлия вазирлигига тегишли мурожаатномани юборишлари лозим. 

⏳ Мурожаатнома 5 иш кунида кўриб чиқилиб, тегишли тартибда ЖИЭББга юборилади.

ЖИЭМ маъмурияти режалаштирилаётган ташриф тўғрисида тегишли хабар олганидан сўнг унинг белгиланган муддатларда ўтказилишини ташкил этади.  
 

Киритилди: 16:03 22.02.2021. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!