🗓2025 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларига жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг назоратда бўлган (пробация) даврида меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган ЖШОДСни қайтариб бериш тизими жорий этилади.
Бунда жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган шахсларга тўланган ЖШОДС суммаси ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-санасидан сўнг Республика буджетидан қайтарилади.
Қонунчилика мувофиқ мазкур тизим 2023 йилнинг ноябрь ойидан ишга туширилади.