Бугун 11 сентябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Жазоир “провокацион ва душманона ҳаракатлар” туфайли БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир “провокацион ва душманона ҳаракатлар” туфайли БАА билан дипломатик алоқаларни узди

Жазоир Ташқи ишлар вазирлиги Бирлашган Араб Амирликларини “провокацион ва душманона” ҳаракатларда айблади, бироқ муносабатларни узишга олиб келган аниқ ҳодисаларни очиқламади. Вазирлик икки давлат ўртасидаги муносабатларни сақлаб қолишнинг барча имкониятлари тугаганини билдирди.

Маъл қилинишича, БААнинг Жазоирдаги элчиси Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга мамлакатни тарк этиш учун 48 соат берилган.

Жазоир, шунингдек, БААда рўйхатдан ўтган фуқаролик ва ҳарбий самолётлар учун ўз ҳаво ҳудудини ёпишини маълум қилган. Бироқ БААнинг Жазоирга амалди оширадиган тижорий рейслари 2026 йил охиригача истисно қилинади. Амалдаги келишув муддати тугагач, бу рейсларга ҳам тақиқ жорий этилиши кутилмоқда.

Жазоир ва БАА бир қатор минтақавий масалаларда ҳар хил позицияга эга. Жазоир Исроил билан муносабатларни меъёрлаштиришга қарши чиқади. БАА ва Жазоирнинг минтақавий рақиби бўлган Марокаш эса 2020 йилда АҚШ воситачилигидаги “Иброҳим келишувлари” доирасида Исроил билан дипломатик алоқалар ўрнатган эди.

Шунингдек, Икки мамлакат Ғарбий Саҳройи Кабир бўйича кўп йиллик низода қарама-қарши томонларни қўллайди. БАА бу ҳудудда консуллик очган ва Марокашнинг суверенитет талабини қўллаб-қувватлайди. Жазоир эса мустақиллик учун курашаётган Полисарио фронтига хайрихоҳлик билдиради.

Жазоир президенти Абдулмаджид Теббун 2025 йилда барча Форс кўрфази давлатлари билан муносабатлар аъло даражада эканини, фақат битта мамлакат бундан мустасно эканини айтган эди. Теббун бу билан БААга ишора қилган.

Киритилди: Бугун 12:46. Ўқилди: 327 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!