Жазоир француз компанияларини буғдой импорти тендеридан чиқариб ташлади ва иштирокчи фирмалардан француз донини таклиф қилмасликни талаб қилди.
Шимолий Африка давлати расмийларининг бу қадами Жазоир ва Франция ўртасидаги кескинлик оқибати бўлди.
Reuters хабарига кўра, сешанба куни француз фирмалари Жазоир профессионал дон агентлиги томонидан ўтказиладиган мунтазам тендерда иштирок этишга таклиф қилинмаган. Бундан ташқари, тендерга қўйилган компанияларга француз буғдойини таклиф қилмаслик тавсия қилинди.