Бугун 27 апрель, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жазоир 12 нафар француз дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди

Жазоир 12 нафар француз дипломатини мамлакатдан чиқариб юборди

Жазоир ҳукумати 12 нафар француз дипломатини мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилди.

Бу ҳақда Le Figaro газетаси Франция ташқи ишлар вазири Жан-Ноэля Баррога асосланиб хабар бермоқда.

"Жазоир ҳукумати 12 нафар ходимимиздан 48 соат ичида Жазоир ҳудудини тарк этишни сўради", — дея вазир сўзларини келтиради нашр.

Гап Франция Ички ишлар вазирлиги билан боғлиқ маъмурий ва дипломатик ходимлар ҳақида бормоқда. Жазоир Франция ҳудудида жиноят содир этганликда гумон қилинган уч жазоирлик фуқаронинг Францияда ҳибсга олинишига жавобан дипломатларни чиқариб юборди. Газетанинг аниқлик киритишича, улар 11 апрель куни ҳибсга олинган.

Жан-Ноэля Барро таъкидлаганидек, Жазоирнинг бу қадами жавобсиз қолмайди.

Киритилди: 12:42 14.04.2025. Ўқилди: 520 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!