Бугун 14 июнь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жасурбек Жайсунов "Катта дубулға челленжер" турнири чемпиони!

A A A
Жасурбек Жайсунов "Катта дубулға челленжер" турнири чемпиони!

Хитойнинг Уси шаҳрида таэквондо WT бўйича "Катта дубулға челленжер" турнири ўз якунига етди. Мусобақанинг иккинчи кунида -80 кг вазн тоифасида иштирок этган Жасурбек Жайсунов олтин медалга сазовор бўлди.

Барча беллашувларда рақибларидан маҳорат бобида устун эканини кўрсатган Жайсунов финалда ҳам мезбон спортчига ҳеч қандай имконят қолдирмади ва келаси йил ўтказиладиган асосий мусобақа иштирокчисига айланди. Эслатиб ўтамиз, биринчи кунги баҳсларда Шуҳрат Салаев (+80 кг) кумуш медални қўлга киритган эди.

Энди ҳамюртларимиз эртага ўтказиладиган жамоавий дастурдаги жаҳон кубогининг финалида иштирок этишади.

Киритилди: 10:45 09.12.2024. Ўқилди: 1675 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!