Бугун 28 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Жарқўрғонда 850 миллион сўм солиқ қарздорлиги ихтиёрий муддатда бартараф этилди

Жарқўрғонда 850 миллион сўм солиқ қарздорлиги ихтиёрий муддатда бартараф этилди

Мажбурий ижро бюроси Жарқўрғон туман бўлими иш юритувига қабул қилинган ижро ҳужжатига кўра туманда фаолият юритиб келаётган “Surxon teks” масъулияти чекланган жамиятидан ўз вақтида тўланмаган 850 миллион сўм солиқ қарздорлигини ундириш белгиланган.

Ижро ҳужжати юзасидан қарздор жамият раҳбарига тушунтириш ишлари олиб борилиб, қарздорликни бартараф этиш учун 15 кунлик ихтиёрий муддат берилди. Акс ҳолда 17 миллион сўм ижро йиғими қўлланилиб, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиши ҳақида расман огоҳлантирилди.

Шундан сўнг, жамият раҳбари масъулиятни ўз зиммасига олиб, белгиланган ихтиёрий муддатда 850 миллион сўм солиқ қарздорлигини тўлиқ тўлаб берди ва ортиқча тўловларга зарурат қолмади.

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан солиқ қарздорликларини ундиришга қаратилган назорат тадбирлари тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Киритилди: 12:16 23.05.2025. Ўқилди: 586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!