ЖАР собиқ президентининг қизига қарши Украинадаги урушда Россия армиясига одамларни ёллаш бўйича тегов олиб борилмоқда — BBC.
Хабар берилишича, Жанубий Африка Республикаси полицияси собиқ президент Жейкоб Зуманинг қизи Дудузаиле Зума-Самбудланинг урушга ёллаш жараёнидаги иштирокини тергов қилмоқда.
"Бундан ташқари, Украинадаги урушда Россия армиясига одамларни ёллаш ва ёлланиш иши доирасида 5 киши ҳибсга олинган. Улар орасида SAfm радиоси бошловчиси ва BRICS журналистлари ассоциацияси ҳамраиси, 39 ёшли Нонкулулеко Мантула ҳам бор. Қолган тўрт киши эса 21–47 ёш оралиғидаги эркаклар", дейилади хабарда.
Кения ҳам охирги кунларда урушга ёлланган икки нафар ёш йигит ҳақида маълумотлар пайдо бўлганини билдирди, улар ўзларининг ўнлаб ватандошлари каби Россия томондан Украинадаги урушга жалб этилган ва ҳалок бўлган.