Табиий офат 379 минг кишини уйини тарк этишга мажбур қилди, дея хабар беради Анадолу агентлиги.
БМТнинг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси (ГММБ) маълумотларига кўра, Жанубий Судандаги ҳалокатли сув тошқинлари 1,4 миллион кишининг ҳаётига таъсир кўрсатган, 379 минг киши уйини ташлаб кетган.
ГММБ баёнотига кўра, мамлакатдаги сув тошқинлари сўнгги йилларда юз берган энг йирик табиий офат ҳисобланади. Йўллар сув остида, гуманитар ёрдам ходимлари жабрланганларга ёрдам беришда қийналмоқда.
“Безгакнинг авж олиши жабрланган ҳудудларда соғлиқни сақлашнинг оғир аҳволини янада оғирлаштирмоқда”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, сув тошқинлари инфратузилма ва қишлоқ хўжалиги далаларига зарар етказгани ва мамлакатдаги гуманитар инқирозни янада қийинлаштиргани айтилади.