Бугун 22 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Кореянинг собиқ президенти қамоқда қолади

Жанубий Кореянинг собиқ президенти қамоқда қолади

18 июль куни суд Жанубий Кореянинг собиқ президенти Юн Сок Ёлнинг қамоқдан озод қилиш бўйича илтимосини рад этди. Бу ҳақда Yonhap агентлиги хабар берди.

Шу тариқа, Юн Сок Ёль 2024 йил декабрида ҳарбий фавқулодда ҳолат жорий қилишга уриниш бўйича очилган жиноят иши доирасида қамоқда қолади.

Сеулнинг Марказий округ суди собиқ президент Юн Сок Ёлнинг қамоққа олиниши қанчалик қонуний экани юзасидан ўтказилган эшитувдан бир неча соат ўтиб қарор чиқарди.

Эслатиб ўтамиз, Юн Сок Ёль 2024 йил декабрида ҳарбий фавқулодда ҳолат жорий қилишга уриниши ортидан ҳибсга олинган ва бир ҳафта ўтиб озодликка чиқишга уриниб кўрган эди.

Киритилди: 23:25 20.07.2025. Ўқилди: 623 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!