Бугун 29 июль, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Кореядаги авиабазада оқ фосфор сизиб чиқди — аҳоли эвакуация қилинмоқда

Жанубий Кореядаги авиабазада оқ фосфор сизиб чиқди — аҳоли эвакуация қилинмоқда

Жанубий Кореядаги Осан авиабазасида оқ фосфор моддаси сизиб чиқди. Бунинг ортидан ҳукумат яқин атрофдаги ҳудудлар аҳолисини эвакуация қилишини эълон қилди.

Бу ҳақда Жанубий Корея Хавфсизлик вазирлиги хабар берди.

Идора маълумотларига кўра, ҳодиса сешанба куни Осан авиабазаси ҳудудида юз берган. Модда сизиб чиқиши аниқлангач, атрофда истиқомат қилувчи аҳолини эвакуация қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилган.

Кўнгилсиз ҳодиса сабаблари ва жароҳатланганлар ҳақида ҳозирча қўшимча тафсилотлар берилмаяпти.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, оқ фосфор ўта токсик модда ҳисобланиб, ўқ-дориларда кенг қўлланилади ва кислород билан алоқага киришганда ўз-ўзидан алангаланиш хусусиятига эга.

Киритилди: 15:12 28.07.2026. Ўқилди: 379 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!