Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Жанубий Кореяда тошқинлар оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда тошқинлар оқибатида 23 киши ҳалок бўлди

Жанубий Кореяда ёғингарчилик ва тошқинлар сабабли камида 23 киши ҳалок бўлди, яна беш нафар фуқаро бедарак йўқолганлар сифатида қайд этилган.

The Hankyoreh нашрининг хабар беришича, бу ҳақда мамлакатнинг Маъмурий бошқарув ва хавфсизлик вазирлиги маълумот берган.

Энг кўп қурбонлар Кёнсан-Намдо вилоятида қайд этилган — 13 киши. Шунингдек, Кёнгидо — 6 нафар, Чхунчхон-Намдо — 3 нафар ва Кванджу шаҳрида 1 нафар ҳалок бўлган.

Капхен туманида эса 3 киши дарёнинг кучли оқими олиб кетгани сабабли бедарак йўқолган.

Бундан ташқари, кучли ёмғир ва тошқин оқибатларидан сўнг 2,200 дан ортиқ одам ўз уйларига қайтиб кетолмаяпти — улар вақтинча эвакуация қилинган.

Киритилди: 18:21 24.07.2025. Ўқилди: 640 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!