Бугун 29 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жанубий Кореяда Шимолий Кореяга гуруч, пул ва Инжил олиб киришга уринган олти нафар АҚШлик ҳибсга олинди

Жанубий Кореяда Шимолий Кореяга гуруч, пул ва Инжил олиб киришга уринган олти нафар АҚШлик ҳибсга олинди

Жанубий Корея полицияси Шимолий Кореяга гуруч, доллар ва Инжил билан тўлдирилган 1300 га яқин пластик бутилкаларни ноқонуний олиб киришга уринган олти нафар АҚШ фуқаросини қўлга олди.

Бу ҳақда Инчхондаги Гангва полиция бўлими вакили маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, гуруҳ бутилкаларни Сеул ғарбидаги, Шимолий Корея билан чегара яқинидаги чегара оролларидан биридан денгиз орқали жўнатмоқчи бўлган. Уларнинг ҳаракатлари ҳарбий патруль томонидан тўхтатилди.

Ҳибсга олинган олти нафар шахс Жанубий Кореянинг табиий офатларнинг олдини олиш ва хавфсизлик қонунини бузганликда гумон қилинмоқда. Улар фаолият юритаётган ҳудуд аввалроқ расман “хавф зонаси” деб эълон қилинган, бу ерда аҳолига хавф туғдириши мумкин бўлган ҳар қандай фаолият тақиқланган.

"Таржимон иштирокида тергов давом этмоқда. 48 соат ичида уларни қўйиб юбориш ёки қўшимча қамоққа олиш тўғрисида қарор қабул қилинади", - деди полиция ходими.

Агентликнинг қайд этишича, бундай акцияларнинг иштирокчилари одатда Шимолий Кореядан қочганлар ёки насроний ташкилотлари аъзоларидир. Улар кўпинча денгиз орқали юборилган пластик бутилкалар ёрдамида КХДР ҳудудига Инжил, Жанубий Корея сериаллари акс эттирилган флеш-дисклар ва бошқа маълумотларни ўтказишга ҳаракат қилишади.

Киритилди: 14:45 27.06.2025. Ўқилди: 646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!