Жанубий Кореяда президент Юн Сок Ёлънинг ҳибсга олинишига қарши чиққан гуруҳлар қўлларида АҚШ ва Жанубий Корея байроқлари билан намойишлар ўтказмоқда. Полиция намойиш зонасида хавфсизликни кучайтирди.
Маълумот учун, бугун 3-январ куни Жанубий Кореянинг Жиноят қидирув хизмати ва полицияси президент Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш учун Сеулдаги қароргоҳга борди. Тергувчилар маҳаллий вақт билан соат 7:20 да етиб келиб, 8:00 да қароргоҳга киришга уринди. Бироқ, қўриқлаш хизмати ва ҳарбийлар уларни тўхтатишди.
Қароргоҳда 45 махсус бўлинма ва 2700 полиция ходими тартибни сақлаш учун жойлаштирилди. Шунингдек, 1200 нафар президент тарафдори йиғилиб, уни ҳимоя қилиш ва импичментни бекор қилишни талаб қилди. Улар полиция билан тўқнашувларга боришди.
Маълумотларга кўра, Сеул суди 3-декабрда Юн Сок Ёлни ҳибсга олиш ва тинтув ўтказиш учун ордер тасдиқлаган. Унинг ҳарбий ҳолат жорий этиш қарори конституцияга зид деб баҳоланган.