Жанубий Корея қирғоқларида кеманинг ағдарилиши оқибатида камида тўққиз нафар балиқчи бедарак йўқолди.
Бу ҳақда Рёнҳап агентлиги хабар бермоқда.
Жанубий Кореянинг жануби-ғарбий сувларида, аҳоли яшамайдиган Даебичи оролидан 16,6 километр узоқликда балиқчи қайиғи ағдарилиб кетди.
Ҳарбий-денгиз флоти қидирув-қутқарув операциясига кемалар, самолётлар ва махсус кучларни жалб қилди.
Экипажнинг уч аъзоси қутқариб олинди. Тўққиз денгизчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қидирув давом этмоқда.