Жанубий Корея президенти мамлакатда ҳарбий ҳолат жорий этилганини эълон қилди.
Бу ҳақида Yonhap хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, президент Юн Сок Ёл тунда фавқулодда йиғилиш ўтказган, шундан сўнг унга нисбатан импичмент жараёнини ўтказишга уринишлар туфайли ҳокимият фалаж бўлиш хавфи борлигини маълум қилган.
Президент, шунингдек, мамлакат мухолифатини парламентни назорат қилишда, Шимолий Кореяга хайрихоҳликда ва ҳукуматни давлатга қарши ҳаракатлар қилишда айблади.
Юн Сок Ёл бу қадамни "мамлакат конституциявий тузумини ҳимоя қилиш учун жуда муҳим", деб атади.
"Президентнинг қарори Шимолий Корея билан муносабатларнинг кескинлашуви билан эмас, балки ички сиёсий жанжаллар билан боғлиқ", дея қўшимча қилди Yonhap.