Ҳалокатга учраган Boeing 737-800 лайнери бортида бўлган деярли ҳамма (175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси) ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги ёнғин хавфсизлиги хизматига таяниб хабар берди.
Фавқулодда хизматлар икки кишини қутқаришга муваффақ бўлди.
Аввалроқ тарқалган маълумотларга кўра, фожиа қурбонлари сони 62 кишига етган. Агентлик 28 кишининг ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганида, жасадлар самолётнинг дум қисмидан топилганини қайд этган.
Дастлабки версияга кўра, ҳалокат қушлар билан тўқнашув натижасида қўниш мосламасининг носозлиги туфайли юз берган. Экипаж самолётни фюзеляжга қўндирмоқчи бўлган, бироқ самолёт тезлигини пасайтира олмаган ва учиш-қўниш йўлаги охиридаги конструксияга урилиб, ёнғинга сабаб бўлган.