Жанубий Корея футбол терма жамоаси бош мураббийига нисбатан ўлим билан таҳдидлар кўпайгани ортидан полиция унинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кучайтирди.
Маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мураббийни 24 соатлик қўриқлов билан таъминлаган. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқлар ва бошқа платформалар орқали таҳдидлар йўллаган шахсларни аниқлаш ва уларни жавобгарликка тортиш мақсадида қидирув ишлари олиб борилмоқда.