Бугун 29 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Жанубий Корея Украинадан асирларни топшириш бўйича келишувни бузгани учун узр сўрашни талаб қилди

Жанубий Корея Украинадан асирларни топшириш бўйича келишувни бузгани учун узр сўрашни талаб қилди

Жанубий Корея президенти маъмурияти Украинадан асирларни топшириш жараёни махфий кечиши кераклиги ҳақидаги келишувни бузгани учун узр сўрашни талаб қилди.

23 сентябрь куни Володимир Зеленский БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи вақтида Украина асирга олинган икки нафар Шимолий Корея ҳарбийини Жанубий Кореяга топширганини маълум қилган.

Жанубий Корея президенти Ли Жэ Мён Киев махфийлик ҳақидаги келишувни бузганини айтди. У Шимолий Корея ҳарбий асирларини ўз ватанига қайтариш масаласини "ниҳоятда нозик" деб атаб, бу масала "Корея яриморолидаги хавфсизликка жиддий таъсир кўрсатиши"ни таъкидлади.

Зеленскийнинг маслаҳатчиси Дмитрий Литвин эса томонлар ўртасида бундай келишув бўлмаганини айтди. Унинг таъкидлашича, айрим асирларнинг қаерга топширилаётганини яшириш нотўғри бўлар эди.

Бироқ Сеул бу баёнотни икки давлат ўртасидаги ишончга путур етказувчи ҳолат деб баҳолади.

Жанубий Корея президентининг жамоатчилик билан алоқалар бўйича катта котиби Сон Ги Хон Украина президенти матбуот хизмати тарқатган "ёлғон баёнот" икки давлат ҳукуматлари ўртасидаги ишончга жиддий зарар етказганини билдирди.

Киритилди: 16:03 28.09.2026. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!