Жанубий Корея Киевнинг шимолий кореялик икки ҳарбий асирнинг топширилиши ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани юзасидан келиб чиққан келишмовчилик фонида Украинадан саккиз нафар дипломатик ходимини чақириб олди.
Yonhap агентлиги хабар беришича, бу ҳақда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Хён маълум қилган.
Унинг таъкидлашича, шунга қарамай, асосий дипломатик ходимлар Украинада қолмоқда ва давом этаётган Россия–Украина можароси шароитида Жанубий Корея фуқароларини ҳимоя қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.
Жанубий Корея Украина президенти Владимир Зеленский сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқиши чоғида шимолий кореялик икки аскар Жанубий Кореяга топширилганини ошкора маълум қилганидан сўнг, расмий изоҳ ва бундай ҳодисалар такрорланмаслиги юзасидан кафолатлар талаб қилди.