Бугун 11 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея “сувости қотили” самолёти ҳалокатга учради

Жанубий Корея “сувости қотили” самолёти ҳалокатга учради

Жанубий Корея Ҳарбий-денгиз кучларига тегишли патрул самолёти ҳалокатга учради, деб хабар беради Yonhap. Бу мамлакат Қуролли кучлари ихтиёридаги P-3C самолётининг ҳалокатга учраши билан боғлиқ биринчи ҳолат ҳисобланади.

«Машғулот парвозлари доирасида Поҳангдаги авиабазадан соат 13:43 да ҳавога кўтарилган P-3 денгиз патрул самолёти соат 13:49 ларда номаълум сабабларга кўра ҳалокатга учради», — дейилади Ҳарбий-денгиз кучлари хабарида.

Қайд этилишича, ҳодиса жойида уч кишининг жасади топилган. Расмийлар уларнинг икки нафари ҳалок бўлганини тасдиқлади. Ҳаво кемаси бортида тўрт нафар экипаж аъзоси бўлган, уларнинг икки нафари офицер бўлса, яна икки нафари унтер-офицердир.

Маълумотларга кўра, ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов гуруҳи тузилган.

«Ўт ўчирувчилар воқеа жойига 17 та техника ва 40 га яқин шахсий таркиб вакилини юборди», — дейилади хабарда.

Жанубий Корея президенти вазифасини бажарувчи Ли Чжу-Хо мудофаа вазири вазифасини бажарувчи Ким Сон-хога йўловчиларни қутқариш ишларини назоратга олишга ва атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган оқибатларни бартараф этишга чақирди.

Таъкидланишича, Жанубий Корея Ҳарбий-денгиз кучлари ихтиёрида 16 та P-3C самолётлари мавжуд бўлиб, улар «сувости кемалари қотили» номи билан танилган. Ушбу ҳаво кемаларининг дастлабки саккизтаси 1995 йилда фойдаланишга топширилган.

Киритилди: 19:22 29.05.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!