Жанубий Корея Шимолий Кореянинг яқинда учирилган ракеталарига жавобан Сариқ денгизда баллистик ракета учирди.
Бу ҳақда Yonhap агентлиги маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, гап Сеулдан 108 км узоқликдаги ғарбий Тхэан графлигида (Чхунчхон-Намдо провинцияси) бўлиб ўтган машғулотлар давомида Хёнму-2 тоифали қисқа масофали баллистик ракетанинг учирилиши ҳақида кетмоқда. Маневрлар давомида ракета учирилган КХДР кемасига ҳужум сценарийси ишлаб чиқилди. Таъкидланишича, машғулотлар Сеулнинг Пхеньян томонидан "ҳар қандай провокацияга жавоб қайтаришга" тайёрлигини кўрсатиш учун бўлган.