Шимолий Корея ҳарбийларини Россияга жўнатганлиги ҳақидаги хабарлар фонида Сеул Россия элчисига норозилик билдирди.
"Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Сеулдаги элчиси Георгий Зиновевни чақириб, Шимолий Корея қўшинларининг Украинага юборилишига норозилик билдирди", деб хабар бермоқда Yonhap ахборот агентлиги.
Ўтган ҳафта Жанубий Корея разведкаси Пхенян Украинага қарши урушда иштирок этиши мумкин бўлган 12 минг ҳарбийни Россияга жўнатмоқчи эканлигини, 1500 нафар махсус аскар эса айни пайтда Узоқ Шарқдаги ҳарбий базаларда ўқитилаётганини айтган эди.
Россия ва Шимолий Корея бу хабарларни рад этмоқда.