Жанубий Корея мудофаа вазири Ким Ён Хён истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди.
Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги раҳбарининг ўзи маълум қилди.
"Жамоатда ҳарбий ҳолат бўйича чалкашликларни келтириб чиқарганим учун узр сўрайман. Бу масала билан боғлиқ барча ҳолатлар учун жавобгар бўламан", - деди у.
Етакчи мухолифатдаги Тобуро демократик партияси вазирга қарши импичмент ташаббуси билан чиққани хабар қилинган.