Жанубий Корея Маданият ва спорт вазирлиги мамлакат Миллий олимпия қўмитаси президенти Ли Ки Хенни ноқонуний фаолият ва маблағларни ўзлаштирганликда гумон қилгани учун лавозимидан четлатди.
Yonhap ахборот агентлиги хабарига кўра, 10-ноябрь куни Ҳукумат сиёсатини мувофиқлаштириш бошқармасининг ахлоқ бўйича текширув гуруҳи полициядан Ли Ки Хен ва бошқа спорт амалдорларини нотўғри хатти-ҳаракатларда тергов қилишни сўраган.
11 ноябрь куни Маданият, спорт ва туризм вазирлиги мамлакат МОҚ раҳбарини лавозимидан четлатди.
Ли Ки Хен ўз фарзандларининг дўстларини ишга олиш учун Жинчеон миллий ўқув марказининг ишга олиш талабларини юмшатишга буйруқ берганликда гумон қилинмоқда.