Бугун 4 декабрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди

Жанубий Корея Миллий Ассамблеяси ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди

Корея Республикаси парламенти 3 декабрь куни мамлакат президенти Юн Сок Ёль томонидан жорий этилган ҳарбий ҳолатни бекор қилиш учун овоз берди, деб хабар бермоқда Yonhap ва Reuters.

Овоз беришда 300 нафар депутатдан 190 нафари иштирок этди. Улар Миллий Ассамблея биносида тўсиқлар ўрнатиб, махсус кучларни ичкарига киритмади.

жанубий корея

Мамлакат Конституциясига кўра, ҳарбий ҳолат парламентдаги кўпчилик талаб қилганида бекор қилиниши керак, дея аниқлик киритди Yonhap.

жанубий корея

Маҳаллий телеканалларнинг жонли эфирида Миллий мажлис (парламент) биноси олдида одамлар тўплана бошлаганини кўриш мумкин.

жанубий корея

Парламент қароридан сўнг ҳарбий ҳолат қўшинлари Миллий Ассамблея биносини тарк эта бошлади. Таълим вазирлиги барча таълим муассасаларида ўқиш ўзгаришсиз давом этишини маълум қилди.

Киритилди: 21:42 03.12.2024. Ўқилди: 821 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!