Бугун 23 июль, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Жанубий Корея ҳам Ойда база қурмоқчи

Жанубий Корея ҳам Ойда база қурмоқчи

Корея Аэрокосмик бошқармаси (КАСА) янги миллий космик тадқиқот стратегиясини эълон қилди.

The Korea Times’нинг ёзишича, ушбу режа доирасида мамлакат 2045 йилгача Ойда илк иқтисодий базани барпо этишни мақсад қилган.

Космик тадқиқотлар йўл харитаси:

– 2040 йилгача Ой логистикасига хизмат қилувчи қўнувчининг яратилиши режалаштирилган.

– 2045 йилгача тўлақонли Ой базаси қурилади — у ресурслардан фойдаланиш ва ҳаракатланиш технологияларини ўз ичига олади.

– Режа космосда иқтисодий фаолиятни бошлаб берувчи муҳим қадамлардан бири сифатида қаралмоқда.

Шунингдек, 2035 йилгача Қуёш фаолиятини кузатадиган сунъий йўлдошни Lagrange L4 нуқтасига учириш режалаштирилган.

Киритилди: 14:20 21.07.2025. Ўқилди: 566 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!