Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Жанубий Корея ОАВларининг республикада сув тошқинлари оқибатида 1,5 мингга яқин одам ҳалок бўлгани ёки бедарак йўқолганлиги ҳақидаги маълумотни рад этиб, қўшни давлатни «доимий душман» деб атади.
Бу ҳақда ЦТАК ёзмоқда.
«Ўртоқ Ким Чен Иннинг айтишича, "доимий душман"нинг оммавий ахборот воситалари уйдирма дезинформацияларни тарқатмоқда...», — дея хабар беради агентлик.
Шимолий Корея раҳбари, шунингдек, Сеул «қизиқарли пропаганда» билан шуғулланаётганини таъкидлади.