Жанубий Европа узоқ давом этган жазирама туфайли юзага келган кўплаб ўрмон ёнғинлари билан курашмоқда, дея хабар беради Еuronews.
Сербия 20 кундан ортиқ назоратдан чиқиб кетган ёнғинлар билан курашаётган Шимолий Македонияга вертолётлар юборди. Биринчи қурбон пойтахт Скопьедан шарқдаги қишлоқда яшовчи кекса эди.
Қўшни Албания ҳам ўрмон ёнғинлари билан курашяпти.
Кучли шамол икки давлатда ёнғин тарқалишини тезлаштириб, кўплаб аҳоли кўчишга мажбур бўлган.
Хорватияда Далматия қирғоғида содир бўлган ёнғинлар маҳаллий аҳолини ҳам уйларини тарк этишга мажбур қилган, бироқ қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
122 та ёнғин ўчоғини ўчиришга 755 нафар ўт ўчирувчи ва 10 та самолёт жалб этилган.
Хорватия расмийлари барча ҳудудлардаги ёнғинлар муваффақиятли бартараф этилганини тасдиқлади.
Европанинг бошқа қисмларида кучли жазирама давом этяпти, Испаниянинг тўққизта муниципалитети юқори ҳароратдан огоҳлантирувчи тўқ сариқ белги остида.
Мутахассислар Европада кўпроқ иқлим офатларининг олдини олиш учун ҳаракат қилиш вақти келганини таъкидлаяти ва Европа раҳбарларини қитъа об-ҳавосидаги хавотирли тенденцияларга эътибор беришга чақиряпти.