Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Жаннатдаги рафиқа

Жаннатдаги рафиқа

Ибн Ваҳб Моликдан зикр қилади: Абу Бакрнинг қизи Асмо эри Зубайр ибн Аввомга қарши чиқиб, гап талашиб қолишди. Эри унга ҳам, кундошларига ҳам ғазаб қилди ва урди. Кундошлари қўрқар, Асмо эса унчалик ҳайиқмас эди. Зарб қаттиқ теккани сабабли отаси Абу Бакр розияллоҳу анҳуга шикоят қилди. Шунда у зот: Эй қизгинам, сабр қил! Зубайр яхши одам. Ва у жаннатда ҳам сенинг эринг бўлиши мумкин. Киши бир аёлни хотин тутса, жаннатда ҳам унга уйланишини эшитганмиз , дедилар.

Агар аёллар бирдан ортиқ эр кўрган бўлса, охиргиси билан бўлади.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳу аёлларига айтдилар: Агар Аллоҳ таоло бизларни жаннатда жамласа, ким менинг хотиним бўлишни хоҳласа, мендан кейин эрга тегмасин. Чунки аёл дунёдаги охирги эри билан бўлади .

Муовия ибн Абу Суфён Умму Дардога совчи қўйди. Умму Дардо бош тортиб айтдики: Абу Дардо менга Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: Аёл жаннатда охирги эри билан бўлади , деган ҳадисларини айтиб: Агар жаннатда менинг хотиним бўлишни хоҳласанг, мендан кейин турмушга чиқма , деган .

Абу Бакр Нажжод зикр қилади: Анас розияллоҳу анҳу айтдилар: Пайғамбаралайҳиссаломнинг аёллари Умму Ҳабиба айтди: Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дунёда бир аёлнинг икки эри бўлган бўлса, вафот қилганларидан кейин Аллоҳ уларни жаннатда жамласа, қайси бирига бўлади: биринчисигами ё иккинчисига? У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: Хулқи гўзалроғига , дедилар.

Manba: islom.uz

Киритилди: 10:52 26.01.2019. Ўқилди: 3449 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!