Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

A A A
Жамоат хавфсизлиги университетига ўқишга қабул қилиш тартиби белгиланди

📌 Низомга кўра, университетнинг бакалавриат таълим йўналишларига номзодларни курсантлар сафига қабул қилиш ҳарбий-профессионал йўналиш, дастлабки саралаб олиш ва тест синовлари босқичларида амалга оширилади.

🇺🇿 Университетга ўқишга фақат Ўзбекистон фуқаролари қабул қилинади.

🔰 Университетга кириш истагини билдирган:

🔸 фуқаролар таълим йўналишларидан келиб чиққан ҳолда ўзларининг яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимларга ёки Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлимларига ариза билан;
🔸 ҳарбий хизматчилар (ходимлар) ўзлари хизмат ўтаётган ҳарбий қисмга билдирги билан мурожаат қилади.

🗓 Аризалар ҳар йили 1 февралдан 20 мартга қадар (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🏢 Университетга номзодларни курсант, тингловчи ва талабалар сафига ўқишга қабул қилиш Давлат тест маркази томонидан тест синовларини ўтказиш орқали амалга оширилади.

✅ Тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган номзодлардан (тўлиқ давлат тахминотидаги шахслар бундан мустасно) тест синовларида иштирок этиш учун БҲМнинг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади.

🎖 Университет битирувчиларига тегишли намунадаги диплом ва ҳарбий тайёргарликдан ўтганларга захирадаги лейтенант ҳарбий унвони берилади.

☑️ Умумфуқаровий асосда талабаликка қабул қилишнинг тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари, қўшимча табақалаштирилган тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш университет томонидан мустақил равишда белгиланади.

🎓 Шунингдек, университет магистратурасига 5 йил ва ундан кўп меҳнат стажига эга бўлган, камида “майор” офицер лавозимларида хизмат ўтаётган, ўқишга қабул йилининг 31 декабригача 45 ёшдан ошмаган ҳарбий хизматчилар (ходимлар) қабул қилинади.

💰 Магистратурага ўқишга қабул қилинган шахсларнинг охирги эгаллаб турган лавозими учун белгиланган пул таъминоти ўқиш даври мобайнида сақлаб қолинади.

➡️ Университетнинг “Йўл-патруль хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “Патруль-пост хизматининг қўмондонлик-тактик фаолияти”, “Паспорт тизимини ҳуқуқий таъминлаш” таълим йўналишлари бўйича номзодлар билан дастлабки саралаб олиш тадбирлари Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилади.

Киритилди: 21:16 06.08.2021. Ўқилди: 3706 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!