Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-май ойларида жами кўрсатилган бозор хизматларининг энг катта ҳажми яшаш ва овқатланиш хизматларига тўғри келиб, 75,8 трлн сўмни ташкил этди.
Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,7 % ўсишни кўрсатди.
Шунингдек, транспорт хизматлари 70,7 трлн сўм (14 % ўсиш), молиявий хизматлар 63,5 трлн сўм (19,1 % ўсиш) ва савдо хизматлари 61,6 трлн сўм (10,2 % ўсиш) ни ташкил этди.