Бугун 13 июль, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Жалолободдаги портлашлар ва отишмада 5 киши ҳалок бўлди

A A A
Жалолободдаги портлашлар ва отишмада 5 киши ҳалок бўлди

Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида юз берган тўртта портлаш ва отишма оқибатида 5 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда TOLOnews гувоҳларга таяниб хабар бермоқда.

Манбага кўра, шаҳарнинг турли жойларида содир бўлган 4 та портлаш икки кишининг ҳаётига зомин бўлган, яна уч киши яраланган. Бундан ташқари, собиқ маъмуриятнинг чегара қўшинлари базаси жойлашган ҳудудда номаълум шахслар ўқ узган, натижада яна 3 киши ҳалок бўлган.

Нангархор музофоти маданият ва ахборот бўлими бошлиғининг айтишича, ҳалок бўлганлар ва яраланганларнинг ҳаммаси оддий фуқаролар ва ушбу ҳодисалардан «Толибон» ҳаракати аъзоларига зарар етмаган. Ҳозирча ҳеч бирор мазкур қўпорувчилик ҳаракатларини ўз зиммасига олмади.

Киритилди: 16:48 23.09.2021. Ўқилди: 5565 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!